date
views 2 562

Бред Питт Оскар маросимида Трампнинг импичменти ҳақида нима деди?

Бред Питт Оскар маросимида Трампнинг импичменти ҳақида нима деди?
Якшанба куни Голливуд актёри Бред Питт Оскар маросимида AҚШ президенти Дональд Трампнинг муваффақиятсиз импичменти мавзусини бехосдан эслатиб ўтди.

Бред Питт Квентин Тарантинонинг "Бир замонлар Голливудда" фильмидаги роли учун "энг яхши иккинчи даражали актёр" номинациясида олган "Оскар"ни ушлаб, томошабинларга мурожаат қилди:
"Менга, сенда атиги 45 сония гапириш имконинг бор, деб айтишди. Ҳар холда Сенат томонидан Трампга импичмент пайтида Жон Болтонга берилган вақтдан 45 секундга кўпроқ экан".

Болтон, Трампнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ва судда у асосий гувоҳ бўлиши мумкин эди, аммо у Сенатга негадир чақирилмади.

"Шундай қилиб, эҳтимол Квентинга бу ҳақда фильм суратга олиш керак бўлар", деб қўшиб қўйди актёр.
Маросимдан сўнг, актёр журналистларга ўтган ҳафта воқеаларидан Сенат Дональд Трампни оқлагани учун у жуда хафа бўлганини тушунтирди.

"Менимча, гарчи тақиқланмаган ҳийла билан шубҳали бўлса ҳам ғалаба қозониш санъати, тўғри нарсалар устидан ҳукмронлик қилаётганидан сиз ҳам бефарқ бўла олмайсиз. Ўз ўрнида мен ҳам бунга жиддий қарайман", дейди Питтнинг гапларидан иқтибос келтириб Fox News нашри.

Бред Питт ўзининг тантанали нутқида, шунингдек, актриса Aнжелина Жолига қадар бўлган фарзандлари ҳақида айтиб ўтди. "Фарзандларимиз ҳамма нарсага ва қилаётган ишларимга мазмун берадилар", деб актёр гапини тугатди. Уларнинг 3 нафар қизи ва уч ўғли бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бред Питт Оскар маросимида Трампнинг импичменти ҳақида нима деди?