17:48 / 11.02.2020
2 663

Трамп Россиянинг Европа ва Осиёдаги таъсирига қарши курашиш учун Конгрессдан 700 млн доллардан кўпроқ пул ажратишни сўради

Трамп Россиянинг Европа ва Осиёдаги таъсирига қарши курашиш учун Конгрессдан 700 млн доллардан кўпроқ пул ажратишни сўради
Фото: АP
АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси октябрь ойида бошланадиган 2021-молиявий йил учун бюджет лойиҳасини эълон қилди, деб хабар бермоқда Meduza. Унда даромадлар миқдори 3,7 триллион, харажатлар эса 4,79 триллион бўлиши кўзда тутилган.

Унда Оқ уй «Россия таъсирига» қарши туриш учун 700 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратишни таклиф қилган. Бу пуллар АҚШнинг Европа ва Осиёдаги иттифоқчиларига умумий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш учун жалб этилади.

Бундан ташқари, маблағларнинг бир қисми Россия қуролидан воз кечишни қўллаб-қувватлаш ва Россия энергетикасига тобеликни камайтириш учун сарфлаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, «Россия дезинформацияси ва тарғиботи»га қарши кураш учун 24 миллион доллар ажратиш таклиф қилинмоқда.
Бу Дональд Трамп администрацияси томонидан АҚШда 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловлари олдидан таклиф қилинган сўнгги бюджет лойиҳасидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Россиянинг Европа ва Осиёдаги таъсирига қарши курашиш учун Конгрессдан 700 млн доллардан кўпроқ пул ажратишни сўради