00:30 / 12.02.2020
6 965

Хитойда коронавирус эпидемияси қачон тугаши мумкинлиги маълум қилинди

Хитойда коронавирус эпидемияси қачон тугаши мумкинлиги маълум қилинди
Фото : STR/AFP via Getty Images
Мутахассисларнинг фикрича, коронавирус эпидемияси апрелда тугаши керак. Бу ҳақда Хитой ҳукуматининг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маслаҳатчиси Чжун Наньшань маълум қилди.

Наньшаннинг таъкидлашича, эпидемия энг юқори чўққисига февраль ўртаси ёки охирида чиқади. Шундан кейин вирусдан касалланиш ҳолатлари камаяди.
Мен эпидемия апрелда тугашига умид қилмоқдаман. Бироқ биз бу вирус нима учун шунчалик юқумли эканини билолмаяпмиз. Бу жуда катта муаммодир”, деб айтган мутахассис.

Унинг таъкидлашича, айни вақтда Хитойнинг Гуандун ва Чжэцзян провинцияларида касалланиш даражаси пасаётгани кузатилмоқда ва бу “яхши белгидир”. Шу билан бирга Наньшань вирус тарқалиш ўчоғига айланган Ухан шаҳри маъмуриятини танқид остига олган. Унинг айтишича, маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари ишларини яхши бажармаганлари учун жавоб беришлари керак.

Шунингдек, Хитойда коронавирусдан касалланганлар ҳисобини олиб бориш тизимига ўзгартириш киритилди. Энди коронавирус топилган, бироқ касаллик аломатлари бўлмаган кишилар касалланганлар деб ҳисобланмайди. Бироқ бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига зид ҳисобланади, чунки ташкилот касаллик аломатлари бор-йўқлигидан қатъи назар, коронавирусга таҳлиллари ижобий чиққанларни касалланганлар деб ҳисоблайди.

Хитой ҳукумати нима учун бундай қарор қабул қилганига тушунтириш бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус эпидемияси қачон тугаши мумкинлиги маълум қилинди