
Яйлим Бердиев/ Фото: hronikatm.com
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов миллий хавфсизлик вазири генерал-майор Яйлим Бердиевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этди.
Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Вазирликка янги раҳбар этиб полковник Гурбанмурот Аннаев тайинланган. У бунгача Бердиевнинг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Туркманистон президенти Хавфсизлик кенгашининг 22 январдаги йиғилишида Бердиевга қатъий ҳайфсан эълон қилган. У Бердиевнинг унвонини лавозим мажбуриятларини тегишлича бажармагани ва ишда қўйилган камчиликлар учун генерал-полковникдан генерал-майоргача пасайтирган ва давлат хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан бўшатган.
Таъкидланишича, 2019 йил декабрда Туркманистон ички ишлар вазири Искандар Муликов ўз лавозимидан олингач, президент Бердиевнинг молиявий ҳолати ва мол-мулкини текширишни буюрган.
Аввал мудофаа вазири лавозимини эгаллаган Яйлим Бердиев миллий хавфсизлик вазирлигини 2018 йил июндан бошқариб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар