18:55 / 13.02.2020
4 710

Беларус давлат гербидаги Россия тасвири Европага алмашади

Беларус давлат гербидаги Россия тасвири Европага алмашади
Лойиҳага кўра чап томондаги шакл ўнг томондагига ўзгаради
Беларус парламенти шу йил баҳорда давлат гербига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқчи.

Ўзгартиришнинг асосий қисми бадиий хусусиятга эга. Лойиҳада айтилишича, герб кўриниши йирикроқ бўлади, "Рэспублiка Беларусь" ёзуви янада аниқроқ кўринишга келтирилади. Шунингдек, гербдаги тасмалар ранги, тилларанг бошоқлар шакли, зиғир (лён) ва себарга (клевер) расми ўзгаради.
Бундан ташқари, давлат гербидаги глобусда тасвирланган ва Россия аниқ кўриниб турган Евросиё харитаси Европа харитасига алмашади.

Беларуснинг ҳозир амалда бўлган герби Белоруссия Совет Социалистик Республикаси гербининг ўзгартирилган кўриниши бўлиб, у 1995 йил 7 июнда ўша йил 14 майда ўтган референдум натижаларига кўра жорий қилинган. Своет Иттифоқи қулаган 1991 йил 10 декабрдан 1995 йилгача эса “погоня” – қилич-қалқон кўтарган, от устида ёвга ҳамла қилаётган жангчи тасвири Беларус давлат герби бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларус давлат гербидаги Россия тасвири Европага алмашади