16:13 / 17 февраля 2020
1 371

Коронавирус билан касалланганлар сони 70 минг кишидан ошиб кетди

Коронавирус билан касалланганлар сони 70 минг кишидан ошиб кетди
Фото: АP
Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясига кўра, Хитойда 17 февралда Covid-19 коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг 2048 та янги ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza'га таяниб Дарё.

Касалланганларнинг умумий сони 70 548 кишини ташкил қилмоқда. Сўнгги кун давомида ушбу касалликдан 105 киши, эпидемия бошлангандан бери эса 1770 киши вафот этди. 10 844 нафар бемор даволаниб, тузалди.

Аввалроқ Хубэй провинциясида коронавирус сабаб ўлаётганлар сони камая бошлагани маълум қилинган эди. Шунингдек, Хитойда коронавирусга қарши курашда «ҳал қилувчи палла» келгани, коронавирус билан касалланган, бироқ хасталигини қасддан яширган ёки сафарлари тарихини ошкор қилмаган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлиги хабар берилган.

Хитойдаги йирик фармацевтика компанияларидан бири Zhejiang Hisun Pharmaceutical ҳукуматдан COVID-19 коронавирусига қарши «Favipiravir» потенциал дори воситасини сотишни бошлаш бўйича рухсат олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)