15:27 / 18.02.2020
4 356

Дунёдаги энг йирик йўловчи самолёти Буюк Британиядаги тўфон сабаб учиш йўлагида «осилиб» қолди (видео)

Дунёдаги энг йирик йўловчи самолёти Буюк Британиядаги тўфон сабаб учиш йўлагида «осилиб» қолди (видео)
Etihat Airways авиакомпаниясига тегишли Абу-Дабидан Лондонга учган йўловчи самолёти «Деннис» тўфони сабаб Хитроу аэропортининг учиш-қўниш йўлагида «қотиб» қолди. Самолётнинг қўнаётгани тасвирланган видео YouTube’даги SpeedbirdTV каналига жойлаштирилди.

Мазкур ҳодиса 15 февраль куни Airbus А380 самолёти билан содир бўлган. Бу йўловчиларни ташишга мўлжалланган дунёдаги энг катта самолёт ҳисобланади, унинг максимал оғирлиги 394 тоннага тенг. Видеодан кўриш мумкинки, кучли шамол сабаб самолёт бир неча сонияга учиш-қўниш йўлаги узра қотиб қолган, шундан сўнг у бурчак остида қўнишга муваффақ бўлган. Ҳаво кемасининг қўниши оқибатида жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Euronews’нинг маълум қилишича, рейс йўловчилари ижтимоий тармоқлар орқали учувчиларга миннатдорчилик билдирган.

«Деннис» тўфони Буюк Британияга сўнгги ой давомида ёпирилган иккинчи тўфон ҳисобланади. 16 февраль куни бошланган тўфон оқибатида кучли ёғингарчилик, сув тошқинлари ва соатига 146 километр эсадиган шамол юзага келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг йирик йўловчи самолёти Буюк Британиядаги тўфон сабаб учиш йўлагида «осилиб» қолди (видео)