date
views 3 067

Трамп мигрантларнинг Европага оқимини шармандалик деб атади

Трамп мигрантларнинг Европага оқимини шармандалик деб атади
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп бошқа маданиятлардан миллиондан ортиқ мигрантларнинг келиши Европа маданиятини ёмон томонга ўзгартириб юборганини айтди.

"Европа билан юз берган нарса шармандалик деб ўйлайман. Европада иммиграцияга ўрин бериш - шармандалик. Бу Европанинг тўқималарини ўзгартириб юборди деб ўйлайман ва зудлик билан ҳаракат қилинмаса, у илгаригидек бўлмайди. Сизлар ўз маданиятингизни йўқотяпсизлар деб ўйлайман", - деди у Британиянинг The Sun нашрига берган интервьюсида.

Трамп Европа мамлакатларини қаттиқ севишини айтди.
"Унутманг, келиб чиқишим бўйича мен Европа Иттифоқи маҳсулиман, Шотландия ва Германиянинг. Тўғрими? Отам Германиядан, онам эса Шотландиядан", - деди АҚШ президенти.

АҚШ президенти илгари ҳам Европадаги миграция сиёсатини танқид қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп мигрантларнинг Европага оқимини шармандалик деб атади