12:43 / 27.02.2020
6 251

Ҳаётингиз давомида ташриф буюришингиз керак бўлган 10 та гўзал жой (фото)

Ҳаётингиз давомида ташриф буюришингиз керак бўлган 10 та гўзал жой (фото)
Одамлар Худонинг энг буюк мўъжизаларидан биридир. Улар яратилганидан бери табиатга яқин, ўзгача муҳаббатга эга ва ҳар доим табиатни кашф этишга ҳаракат қилишган. Дунёда ташриф буюришга арзийдиган жойлар бисёр. Бу жойларнинг баъзилари Худонинг Ер юзидаги мўъжизаси, баъзилари эса инсон омили натижасида яратилган. Қуйида деярли ҳар бир одам ҳаётида кўришни истаган жойлар келтирилган.

1. Санторини, Греция
Бу Юнонистоннинг дунёдаги энг ажойиб жойларидан бири бўлиб, Киклад оролида жойлашган. XVI асрда вайрон қилинган ва шундан бери у қайта тикланиш жараёнида. Унинг гўзаллиги кундан-кунга ўсиб бормоқда. Бу шаҳарда кўплаб ороллар мавжуд ва уларнинг ҳар бири атрофида Қуёш ботиши унутилмас таассурот қолдиради. Дунё бўйлаб сайёҳларни ўзига жалб этадиган табиий бассейн ҳам мавжуд.


2. Капилано осма кўприги
Дунёдаги яна бир ажойиб жой - бу Капилано осма кўприги. Ушбу кўприк Колумбиянинг Ванкувер шаҳрида жойлашган. Унинг гўзаллиги дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларни сеҳрлайди. Бу узунлиги деярли 140 метр ва дарёдан 70 метр баландликда. Бу ташриф буюрувчиларга жуда гўзал ва ҳайратланарли бўлган Капилано осма кўприги боғини зиёрат қилиш имкониятини беради.


3. Рим
Дунёдаги яна бир гўзал жой - бу Италиядаги қадимий Рим шаҳри. У Ғарб цивилизациясининг маркази деб ҳам аталади. Бу шаҳар милоддан аввалги 753-йилда қурилган. Дунёнинг энг муҳим ёдгорлиги бўлган Колизей ҳам Римда. Ушбу ёдгорликни кўрмасдан Римдан қайтиб келишни хоҳлайдиган одам бўлмаса керак.


4. Сайф-ул-Малук кўли
Покистоннинг шимолий ҳудудларида жойлашган Сайф-ул-Малук кўли энг гўзал ва кўришга лойиқ кўллардан биридир. У Наран шаҳри яқинида жойлашган. Денгиз сатҳидан 10,578 фут баландликда жойлашган ва унинг суви Кунҳар дарёсига қуйилади.


5. Сидней
Ҳар бир инсон ҳаёти давомида бориши лозим бўлган яна бир ажойиб жой - бу Сидней шаҳри. Бу Австралиядаги Янги Жанубий Уэлснинг энг гавжум шаҳри. У порт дунёсидаги энг машҳур сайёҳлик жойидир. Ҳар йили янги йилни нишонлаш учун ушбу кўприкка кўплаб инсонлар келишади.


6. Барселона
Ҳар йили кўплаб одамлар ташриф буюрадиган яна бир гўзал жой - бу Барселона шаҳри. Шаҳар замонавий ва қадимги Рим цивилизациясининг қоришма кўринишини акс эттиради. Шунингдек, у Олимпия ўйинлари туфайли машҳурдир. Бу худди пиёдалар учун кўчалари бўлган катта қишлоққа ўхшайди. Бу диққатга сазовор ва сайр учун ёқимли жой.


7. Виктория шаршараси
Бу баландлиги ва кенглиги туфайли дунёдаги энг гўзал шаршаралардан биридир. У Жанубий Африкада Замбия ва Зимбабве чегараси яқинида жойлашган. Шунингдек, у дунёдаги табиий мўъжизалардан бири ҳисобланади.


8. Нишиномару боғи
Сайёрадаги яна бир диққатга сазовор жой - бу Япониядаги Нишиномару боғидир. Бу Осака шаҳрида жойлашган ва гилос гулларини кўриш учун дунёдаги энг машҳур жой. Боғда 600 дан ортиқ олча дарахтлари ва 95 турдаги ўрик гуллари мавжуд.


9. Ред Беач
Дунёдаги яна бир диққатга сазовор жой - бу Хитойнинг Қизил соҳилидир. Унинг гўзаллиги Суаеда Салса қизил ўсимликларидадир. Унинг қизариши ташриф буюрувчиларнинг онги ва қалбини забт этади ва улар унинг гўзаллигига қойил қолишади.


10. Хиллер кўли (пушти кўл)
Яна бир жуда гўзал ва ҳаяжонли жой бу Ғарбий Австралиядаги пушти кўли деб номланадиган Хиллер кўли. Олимларнинг фикрига кўра, унинг пушти ранги кўлда топилган ёсунлардан келиб чиқади. Бу, шунингдек, тузли кўлдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаётингиз давомида ташриф буюришингиз керак бўлган 10 та гўзал жой (фото)