date
views 5 028

Берен Саат туғилган кунидаги қизиқарли ҳолатларни бўлишди

Берен Саат туғилган кунидаги қизиқарли ҳолатларни бўлишди
Son Güncelleme: 26.02.2020
Таниқли турк актрисаси Берен Саат ўзининг туғилган куни олдидан Инстаграм саҳифасида қизиқарли пост қолдирди. 1984 йил 26 февралда туғилган ва 36 ёшга кирган Берен Саат ўзи тасвирга тушган телесериаллардаги саҳна ва унинг ортидаги тасвирини баҳам кўриш билан ўтган йилги воқеаларни сарҳисоб қилди.

"Қандай йил эди-я! Ҳозиргача эсласам титраб кетаман... Сиз "янги юлдуз” ёки кун бўйи тушларни кўрган одамдек хаёллар оғушида юрасиз ва сизда бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мен ўзимни ўлиб, кўмилган каби ҳис қилардим, чиндан ҳам чуқур бир ғорга кирдим ва онгимда қўшиқлар яратишни бошладим.

Мен расм чиздим, уни бўяб кўрдим, пианино чалдим. Мен ақлдан озиш каби нарса йўқлигини тан олдим, лекин агар тушунишга ҳаракат қилсангиз, ичингизда бошқа оламлар ҳам бор. Энди ҳаёт қатламлари кўпроқ маънога эгадек кўрина бошлади. Бўшлиқда ўзингизни ёлғиз ҳолда тасаввур этиб кўрингчи? Қай аҳволга тушдингиз? Мен эса ҳозир бунга тайёрман. “Қандай туғилган кун”!"

Саатнинг ушбу постида унинг издошларидан кўплаб шарҳлар ва ёқтиришлар қолдирилган. Чиройли актрисанинг ҳаёт фалсафасини баҳам кўриши- унинг издошлари ўртасида баҳс мавзусига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Берен Саат туғилган кунидаги қизиқарли ҳолатларни бўлишди
-->