06:30 / 01.03.2020
3 445

Ҳиндлар бир мусулмон оиласини радикаллардан қутқариб қолди

Ҳиндлар бир мусулмон оиласини радикаллардан қутқариб қолди
Бир неча кун аввал ҳиндистонлик муслима аёл Сафина кечқурун эшикларининг қаттиқ тақиллашидан чўчиб тушди. Шол эри ва икки қизи билан яшовчи аёл ошхонанинг ёнидаги кичкина деразадан диққат билан қараб, ҳинд қўшниларининг нотаниш одамлар билан тортишиб турганини кўрди.

Бирмунча вақт ўтгач, нотаниш одамлар кетди, қўшниларидан бири радикал миллатчилар даҳадаги ягона мусулмон оилани жазоламоқчи бўлганини айтиб, Сафинани ва унинг оила аъзоларини ўз уйига таклиф қилди.

Ҳинд қўшни уйидан мусулмон оиласига жой берди. Эртаси куни янада кўпроқ миллатчилар тўпланишидан қўрқиб, Ражкумар Бҳарадваджа Сафинани оиласи билан бошқа туманга жўнатиб юборди. Мусулмон оилага вазият яхшиланганда қайтишни маслаҳат берди, дея ёзади GulfNews.

Уларни қутқариб қолиш осон бўлмади. Исёнчилар биздан нега мусулмонларни ҳимоя қилаётганимизни сўрашди. Чунки шундай қилишимиз керак, улар беайб хўрланаётган юртдошларимиз”, – дейди Анил исмли ҳинд.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндлар бир мусулмон оиласини радикаллардан қутқариб қолди