13:15 / 01.03.2020
3 266

Коронавирус катта шаҳарларда: Ундан қочиш мумкинми?

Коронавирус катта шаҳарларда: Ундан қочиш мумкинми?
Депутатлардан бирининг Японияга сафаридан кейин Таиланд парламенти дезинфекция қилинди / AFP
Катта ва аҳолиси зич жойлашган шаҳарларда авж олиш манзараси жуда хавфлидир.
Қуйида шаҳар ҳаётини вирус таҳликасидан асрайдиган баъзи чоралар келтирилади.

Жамоат транспорти
Жамоат транспорти вирус тарқалиши учун мукаммал муҳитдир.

Вируслар жамоат транспортининг юқори қисмидаги бўшлиқ орқали осон тарқалиши мумкин (фотода - Теҳрондаги автобус) / AFP
Вируслар ҳаво-томчи йўли билан юқади — аксириш ёки йўталиш пайтида ҳавога чиқариладиган жуда майда тупук томчилари орқали.

Бир неча изланишларга кўра, грипп мавсуми вақтида жамоат транспортидан фойдаланадиган одамлар касалликка олти марта кўпроқ чалинишади.
Айнан шу сабабли, Жанубий Кореядан Эронга қадар кўплаб мамлакат маъмурлари жамоат транспортида — поезд, автобус ва бекатларда тозалаш ишлари олиб боришни буюрмоқда.

Оломон
Спорт ўйинлари каби гавжум тадбирлар юқтириш хавфини орттиради. Уларнинг кўплаб давлатларда коронавирус туфайли бекор қилиниши бошланган.

Япония ҳукумати одамлардан тўпланмасликни сўрамоқда / AFP
Covid-19 туфайли Шанхайдаги «Формула-1» Гран-приси бекор қилинди.
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги олтита учрашув кўчирилди — бунга Эроннинг тўрт жамоаси жадвали таъсир кўрсатди.

Европада Италия жамоалари иштирок этиши керак бўлган регби ва футбол ўйинлари қолдирилди.
Аммо энг жиддий кечикиш Токиода ўтиши кутилаётган Олимпиада-2020 бўлиши мумкин. Ўйинлар 24 июлда бошланиши керак.

Ҳозирча фақат Олимпия машъаласи марафони кейинга қолдирилди, аммо ХОҚ коронавирус тарқалиши пандемияга айланса, ўйинлар бекор қилинишини истисно қилмаган.

Коронавирус бир нечта диний тадбирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Саудия Арабистони зиёратчиларнинг Макка ва Мадинага киришларини вақтинча тақиқлади.

Мактаблар
Дунё ҳукуматлари бошланғич ва ўрта мактабларни коронавирус тарқалишини ҳисобга олиб иш тартибини ўзгартиришга чорламоқда.

Таиланд, Эрон, Ироқ ва Италияда мактаблар ёпилган / AFP
Вирус туфайли Япония, Таиланд, Эрон ва Ироқда мактаб ва университетлар вақтинча ёпилди.
Буюк Британия ва АҚШда ҳукумат мактабларни ёпишни тавсия этмаяпти.

Яқин орада коронавирус кенг тарқалган мамлакатларга болалари билан ташриф буюрган ота-оналарга икки ҳафта давомида уйдан чиқмаслик ва болаларини мактабга юбормаслик тавсия этилади.

Офислар
Коронавирус нисбатан технологик ривожланган мамлакат ва минтақалардаги компанияларнинг ишига таъсир кўрсатмоқда.

Компаниялар ходимларига уйдан ишлашни тавсия қилмоқда / Reuters
Сан-Диего ва Сан-Францискода фавқулодда ҳолат эълон қилинди — офис ишчиларидан ташриф буюрувчилар билан мулоқотда қўл билан саломлашмаслик тавсия этилмоқда.

Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича АҚШ маркази компанияларга ходимларни масофадан ишлашга ундашни таклиф қилди, бу айниқса ўзида иситма ёки нафас олиш йўллари инфекциясини кузатаётган ишчиларга алоқадор.

Маълумот етказиш
Одамлар қўлларни тўғри ювиш каби оддий жараёнларнинг муҳимлигини англаши керак — бу коронавирусга қарши самарали курашишда учун жуда муҳимдир, дейди АҚШ соғлиқни сақлаш ходимлари.

Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия беради:
- қўлларни мунтазам равишда ювинг;
- аксириш ёки йўтал пайтида оғиз ва бурнингизни ёпинг;
- шамоллаш белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилишдан сақланинг;
- шунингдек ёввойи ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларидан узоқ туринг

Касалхоналар
Коронавирус 2019-NCoV'дан вакцина ҳали мавжуд эмас. Касалхоналардан асосий мақсад инфекция асоратлари билан курашишдир.
Тиббиёт муассасаларига беморларни изоляция қилиш ва ходимларнинг ҳимоя кийимлари кийиб олишларига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.

АҚШ ва Британиядаги расмийлар ҳисоблашича, агар авж олиш кўлами кенгайса, шифохоналарда жой етишмовчилиги пайдо бўлади.

Изоляция
Британияда зарарланган ҳудудлардан келган фуқаролардан ўзларини изоляция қилиш сўралмоқда.

Ироқ, Басра шаҳридаги текширув / AFP
Касалликнинг эпимаркази бўлган Хитойнинг Ухан шаҳри ва Италиянинг шимолий қисмидаги баъзи туманлар ёпилганича қолмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирус дунё бўйлаб тарқалганда, бундай чоралар, афсуски, ўз самарасини йўқотади.

Бундан ташқари, ҳамма жойда ҳам уларни амалга ошириш мумкин эмас.
«Жуда кам сонли давлатлар, худди Хитой сингари, бутун шаҳарни ёпиб қўйишга қодир», — деб ёзди Жон-Ҳопкинс саломатлик маркази директори Том Инглсби.

«Бундай тўсиқлар оилаларни ажратиш хавфи билан доимо боғлиқ бўлиб, одамлар дори-дармонларни, шунингдек, озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни олишни тўхтатиши мумкин».
«Улар Хитойда бўлганидек, шифокорлар, ҳамширалар ва таъминотларнинг касалхоналар орасидаги ҳаракатига халақит бериши мумкин», — деб ёзган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус катта шаҳарларда: Ундан қочиш мумкинми?