08:51 / 04.03.2020
4 260

Хитойни яна бир офат кутмоқда: бу сафар чигирткалар ёпирилиши

Хитойни яна бир офат кутмоқда: бу сафар чигирткалар ёпирилиши
Фото: Alchetro
Хитойнинг қишлоқ хўжалиги ва яйловлар ишлари бўйича давлат бошқармаси мамлакатнинг жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбий туманлари деҳқонларини яқин орада чигирткалар ёпирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳукумат ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини минималлаштириш учун барча имкони бор ишни қилади.

Бошқарма баёнотда таъкидланишича, жорий йилнинг илк икки ойида чигирткалар ёпирилиши Африканинг бир қатор давлатлари иқтисодиётига катта талофат етказган. Жануби-Ғарбий Осиё давлатлари ҳам хавф остида қолди. Бу ердан ҳашаротлар Хитойга тезда ўтиши мумкин. “Гап озиқ-овқат хавфсизлиги ҳақида бормоқда ва биз бу масалага синчковлик билан эътибор қаратишимиз лозим”, деб айтилган баёнотда.

Расмий маълумотларга кўра, Хитойда чигиртка ҳар йили 10 млн гектарга яқин ердаги экинларга зиён етказади. Мамлакат ушбу ҳашаротларга қарши курашиш бўйича бой тажриба ва синовдан ўтган технологияларга эгалигига қарамасдан, Ҳиндистон ва Покистонга чигиртка ёпирилганидан хавфсирамоқда.

“Натижада Хитой ҳам хавф остида қолди. Вазиятни назорат қилиш учун ҳудудлардан ҳаракатларнинг ўзаро мувофиқлиги талаб этилади. Ҳамкорликни ахборот ва технологиялар билан таъминлаб фаоллаштириш лозим”, деб айтилган баёнотда.

Чигиртка бир кун ичида 120 км масофани учиб ўта олади. Чигирткаларнинг улкан тўдасида ярим миллиардгача ҳашарот бўлиши мумкин. Бу тўдалар йўлида учраган ўсимликни еб тугатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойни яна бир офат кутмоқда: бу сафар чигирткалар ёпирилиши