
1930 йил Франция Жазоирни эгаллаганининг юз йиллигини нишонлаб расмий маросим уюштирди. Бутун оламга бу маросим Жазоирдаги "исломнинг жанозасидир" деб жар солди.
Французлар энди Жазоирликлар Франция таркибига қўшилишга рози деб ўйлашган эди. Улар бунга далил ўлароқ баъзи бир масъуллари бошчилигида намойиш ташкил қилишди. Бу намойишга Локост исмли насроний бир кимса бош бўлиб Жазоирлик қизларни тайёрлади. Улар бу қизларни ғарблаштирдик, ўзлигидан айирдик деб ўйлашган эди.
Бу маросимга турли араб давлатларидаги бошқа мустамлакачилардан меҳмонлар ҳам таклиф қилинган эди. Улар бу ердан французлашган янги Жазоир ҳақида тушунчага эга бўлиб, қолган араб давлатларини "ғарблаштиришда" бу тушунчадан фойдаланишлари керак эди.
Ҳамма катта театр биносида ҳозир бўлди. Парда кўтарилганида нафақат францияликларнинг, балки бошқа меҳмонларнинг ҳам бошига чақмоқ тушгандай бўлди. Саҳнага Жазоирлик қизлар ҳижоб ўраган ҳолда чиқиб келарди. Франциялик арбоблар жиғибийрон бўлишар ва: "Бунча узоқ вақт мобайнида Франция Жазоирда ўзи нима иш қилди?!"-деб бир-бирларидан сўрашар эди.
Локостдан бу ҳақда сўрашганда у ўзининг қуйидаги машҳур гапини айтди :
"УЛАРНИНГ ҚАЛБИДА ҚУРЪОН ФРАНЦИЯДАН КУЧЛИРОҚ БЎЛСА МЕН НИМА ҚИЛА ОЛАРДИМ!".
Абдулқодир Полвонов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар