15:33 / 10.03.2020
3 153

Биржалар қулаши «Alibaba» асосчисини Осиёнинг энг бой инсонига айлантирди

Биржалар қулаши «Alibaba» асосчисини Осиёнинг энг бой инсонига айлантирди
Фото: ТАСС
Хитойнинг «Alibaba» компанияси асосчиси Жек Ма Осиёнинг энг бой инсонига айланди. У Ҳиндистоннинг «Reliance Industries» холдинги соҳиби Мукеш Амбанини ортда қолдирди, деб ёзмоқда «Bloomberg»га таяниб "Хабар" нашри.
Хитойлик миллиардернинг бойлиги 44,5 млрд. долларга баҳоланмоқда, энди у дунёнинг энг бойлари рейтингида 18-ўринда.

Мукеш Амбани. Фото: «Websiteaboutbusiness.com»
Ўтган суткада 5,8 млрд. доллар зарар кўрган Амбанининг бойлиги энди 41,8 млрд. долларга тенг.
Жек Ма мобил иловаларга талаб ошгани сабабли ҳамда маълумотларга булутли технологиялар ёрдамида ишлов бериш хизматлари орқали айни инқироздан кўрилган зарарни қоплай олди.

Эслатиб ўтамиз, нефть нархлари тушиб кетиши оқибатида АҚШ ортидан Осиёдаги фонд биржаларида ҳам қулаш юз берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биржалар қулаши «Alibaba» асосчисини Осиёнинг энг бой инсонига айлантирди