Нефть нархи тушишидан миллиардерлар қанча зарар кўрди?

Фото: «24 Канал»
«REGNUM» агентлиги «Forbes»га асосланиб хабар беришича, дунёнинг энг бой ўн кишиси жаҳон нефть бозоридаги инқироз (нархларнинг кескин тушиб кетиши) оқибатида бир кун давомида $37,7 млрд. зарар кўрди.
«LVMH» компаниялар гуруҳи (Франция) бошқарувчиси Бернар Арно 9 март куни 6 миллиард доллар йўқотди — энди унинг бойлиги $92,6 млрд.ни ташкил этмоқда.
Дунёнинг энг бой инсони, «Amazon» компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос эса бир кунда $5,6 миллиардидан мосуво бўлди, унинг компанияси акциялари беш фоиздан кўпроққа қийматсизланди.
Уоррен Баффетт («Berkshire Hathaway») $5,4 млрд., мексикалик тадбиркор Карлос Слим 5 млрд. йўқотди.
«Қора олтин» бозоридаги тангликдан Марк Цукерберг («Facebook») $4,2 млрд., Билл Гейтс («Microsoft») $3,8 млрд, Ларри Пейж («Google») $3,3 млрд., Ларри Эллисон («Oracle») $1,8 млрд. зарар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, «Brent» маркали нефть баҳоси 9 март куни 30 фоизга пасайиб, бир баррель нефтнинг минимал қиймати $31,02 долларгача тушиб кетди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«REGNUM» агентлиги «Forbes»га асосланиб хабар беришича, дунёнинг энг бой ўн кишиси жаҳон нефть бозоридаги инқироз (нархларнинг кескин тушиб кетиши) оқибатида бир кун давомида $37,7 млрд. зарар кўрди.
«LVMH» компаниялар гуруҳи (Франция) бошқарувчиси Бернар Арно 9 март куни 6 миллиард доллар йўқотди — энди унинг бойлиги $92,6 млрд.ни ташкил этмоқда.
Дунёнинг энг бой инсони, «Amazon» компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос эса бир кунда $5,6 миллиардидан мосуво бўлди, унинг компанияси акциялари беш фоиздан кўпроққа қийматсизланди.
Уоррен Баффетт («Berkshire Hathaway») $5,4 млрд., мексикалик тадбиркор Карлос Слим 5 млрд. йўқотди.
«Қора олтин» бозоридаги тангликдан Марк Цукерберг («Facebook») $4,2 млрд., Билл Гейтс («Microsoft») $3,8 млрд, Ларри Пейж («Google») $3,3 млрд., Ларри Эллисон («Oracle») $1,8 млрд. зарар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, «Brent» маркали нефть баҳоси 9 март куни 30 фоизга пасайиб, бир баррель нефтнинг минимал қиймати $31,02 долларгача тушиб кетди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…