date
views 4 886

ЖССТ вакили: «Ўзбекистонга коронавирус кириши эҳтимоли юқори»

ЖССТ вакили: «Ўзбекистонга коронавирус кириши эҳтимоли юқори»
Фото: Халқаро пресс-клуб
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Куппенснинг таъкидлашича, «Ўзбекистонга коронавирус кириши эҳтимоли юқори». Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Куппенснинг маълум қилишича, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмаган.
Вирус юқумли бўлгани ва 6 та қитъани зарарлагани сабабли, у яқин орада Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори”, деб айтган ЖССТ вакили.

Шу билан бирга Куппенс ўзбекистонликларни огоҳ бўлишга, бироқ ваҳимага тушмасликка чақирган.
Биз фаол бўлишимиз лозим”, деб қўшимча қилган ЖССТ вакили.

Куппенснинг таъкидлашича, дунёдаги бирорта давлат, ҳатто энг ривожлангани ҳам коронавирусга тўлиқ тайёр бўла олмайди. ЖССТ бу борада Ўзбекистонга мониторинг қилишда, касалликни эрта босқичида аниқлашда, ташхис қўйиш имкониятларини кенгайтиришда, тиббий муассасаларни изоляция қилиш ва салоҳиятини оширишда ёрдам бермоқда.

Доктор Куппенснинг фикрича, Ўзбекистон зарур чораларни кўриши лозим ва бу йўналишда ишлар фаол равишда олиб борилмоқда.

Куппенс Ўзбекистон ЖССТнинг барча тавсияларига амал қилаётганига ишонтирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ вакили: «Ўзбекистонга коронавирус кириши эҳтимоли юқори»