06:00 / 14.03.2020
2 474

Эверест тоғида коронавирус туфайли экспедициялар бекор қилинди

Эверест тоғида коронавирус туфайли экспедициялар бекор қилинди
Эверест тоғи Экспедиция мавсумида коронавирус тарқалиши сабабли ёпилди. Непал ҳукумати 14 мартдан 30 апрелгача чўққига чиқиш учун барча рухсатномаларни бекор қилишни эълон қилди. Хитой аллақачон ўзининг шимолий ҳудудидан бошқариладиган тоғ экспедициясини бекор қилган эди. Непал ҳар йили Эверестга чиқишга рухсатномалар бериб, 4 миллион AҚШ доллари миқдорида даромад олади.

"Биз барча туристик визаларни 30 апрелгача тўхтатишга қарор қилдик", деди Бош Вазир Девони котиби Нараян Прасад Бидари.
"Ҳозирча, 2020 йилги Эверест мавсуми учун берилган ва бериладиган барча рухсатномалар бекор қилинади."

Шунингдек, 14 мартдан Непалга келишни олдини ололмаган чет элликларга 14 кун карантинда туришлари маслаҳат берилди.
Aксарият альпинистлар AҚШ, Ҳиндистон, Хитой, Буюк Британия, Япония ва Жанубий Кореядан келади ва Непал ҳукумати учун асосий даромад манбаи ҳисобланади.

Одатда, Эверестга чиқишни истаган ҳар бир киши ҳукуматга 11000 AҚШ долларини (8,700 фунт) тўлаши керак, аммо ҳукумат бу кўрсаткични ошириш ҳақида музокаралар олиб борган эди. Ва бу ўн минглаб одамларни жалб қилиши мумкин бўлган туристик компанияларга тўланадиган тўловларни ўз ичига олмайди. Ҳозирда экскурсияга келувчиларга хизмат кўрсатадиган гидлар ҳам кўплаб мижозлари ўз ташрифини бекор қилаётганини айтишмоқда.

Ҳозирги вақтда Непалда битта тасдиқланган вирус ҳолати мавжуд, аммо мамлакат Ҳиндистон билан чегарадош, бу ерда эса 70 дан ортиқ ҳолатлар мавжуд. Непал ҳукумати ўз фуқароларидан оммавий йиғилишлардан, шу жумладан никоҳ маросимлари ва жамоат йиғинларидан сақланишни сўрамоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёнинг 118 мамлакатида 125 мингдан ортиқ одамга Cоvud-19 ташхиси қўйилган. Вафот этганларнинг умумий сони 4600 дан ортиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эверест тоғида коронавирус туфайли экспедициялар бекор қилинди