15:44 / 16.03.2020
3 137

ЖССТ: Европада коронавирус оқибатида вафот этадиганлар сони ўсишни давом этади

ЖССТ: Европада коронавирус оқибатида вафот этадиганлар сони ўсишни давом этади
Яқин ҳафталар ичида Европада коронавирус оқибатида вафот этаётганлар сонида ўсиш кузатилади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Тарик Язаревичга таяниб, «РБК» хабар берди.

Язаревичнинг сўзларига кўра, бир қатор давлатлар ҳали пандемиянинг дастлабки боқичида турибди.

Таъкидланишича, Италияда вафот этганларнинг аксарияти бундан икки—уч ҳафта олдин касалликка чалинган. Расмий вакилнинг айтишича, яқин вақтлар ичида ушбу мамлакатда инфекция оқибатида вафот этадиганлар ва даволанишга муваффақ бўлганлар сони ортади. Бундан ташқари, муаммо шундаки, Италияда коронавируснинг тез тарқалиши шароитида беморларнинг бошқалар билан алоқасини кузатиш анча қийинлашган.

15 март ҳолатига кўра, бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 156 минг нафардан ошгани хабар қилинган. COVID-19 келтириб чиқарган пневмония касаллигидан ўлганлар сони 5819 нафарни, тузалиб кетганлар эса 73,9 минг нафарни ташкил этган. Касалланиш ҳолатлари дунёнинг 142 та мамлакатида қайд этилган.

Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 6 нафарга етган. Мамлакат коронавирус сабаб авиа ва автоқатновларни тўхтатаган, шунингдек, барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ: Европада коронавирус оқибатида вафот этадиганлар сони ўсишни давом этади