
Фото: «Zametki-turista.com»
Черногория ўз чегараларини чет элликлар учун 15 кунга ёпди. Черногория Европадаги коронавирус кириб бормаган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда. Ўз навбатида, ҳукумат инфекцияга қарши курашиш чораларини кучайтирмоқда.
Хусусан, коронавирус пандемиясининг олдини олиш учун мамлакатдаги барча меҳмонхоналар ва ресторанлар ёпилмоқда, ҳатто дўконлардаги харидорлар сони ҳам чекланмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 ни пандемия деб эълон қилганди. Жон Ҳопкинс университети берган сўнгги маълумотларга кўра (17 март тонги ҳолатига), жаҳонда коронавирус билан касалланганлар сони 182 406, касалликдан вафот этганлар 7 154, тузалиб кетганлар 79 433 нафарни ташкил этган. Коронавирус 155 мамлакатда аниқланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.