12:47 / 17.03.2020
3 459

Хитойнинг фазога «буюк юриши» ўхшамади

Хитойнинг фазога «буюк юриши» ўхшамади
Фото: «Twnews.se»
Кеча, 16 март кечки пайт Хитойнинг Вэньчан космодромида «Чанчжэн-7А» («Буюк юриш-7А») ракета-ташувчисининг биринчи парвози амалга оширилди. Аммо уриниш омадсиз чиқди, деб хабар берди «Синьхуа» агентлигига таяниб "Хабар" нашри.

«Хитойлик фазовий муҳандислар ҳодиса сабабларини ўрганишмоқда», — дейилади хабарда.

«Чанчжэн-7» Хитойнинг янги турдаги, ўрта синфга мансуб икки босқичли ракета-ташувчиси бўлиб, экологик тоза ракета ёнилғиси — суюқ кислород ва керосиндан фойдаланади. Хитойнинг келажакдаги фазовий саёҳатларида асосий ўринни тутиши кутилаётган турли модификациядаги бу ракеталар ҳозирги «Чанчжэн-2», 3 ва 4 ларнинг ўрнини эгаллаши кутиляпти. Масалан, янги ракеталар мамлакатнинг янги орбита станциясига хизмат кўрсатишга жалб этиши маълум қилинган.

«Чанчжэн-7» Ернинг қуйи орбитасига 13,5 тоннагача, Қуёш-синхрон орбитага 5,5 тоннагача, геоўтиш орбитасига 7 тоннагача оғирликдаги космик аппаратларни олиб чиқишга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг фазога «буюк юриши» ўхшамади