
Фото: РИА Новости / Нина Алексеева
Бутун дунёдаги тадқиқотчиларга синов дориларини тизимли равишда баҳолаш тавсия этилмоқда.
Коронавирусга қарши вакцина дастлабки синовдан ўтказила бошланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
"Вируснинг генетик кетма-кетлиги аниқланганидан атиги 60 кун ўтиб вакцинанинг дастлабки синовлари ўтказилиши бошланди. Бу тасаввур қилиб бўлмас муваффақият. Биз бутун дунёдаги тадқиқотчиларга синов дориларини тизимли равишда баҳолашни тавсия этмоқдамиз", - деди у.
Аввалроқ АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки клиник синовлари ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди.
Бугунга келиб дунё бўйлаб 160дан ортиқ давлатда 190 мингдан ортиқ инфекция ҳолати тасдиқланган; коронавирус 7,5 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар