09:55 / 20.03.2020
8 447

Коронавирус пандемиясини тўхтатишнинг иккита шарти маълум қилинди

Коронавирус пандемиясини тўхтатишнинг иккита шарти маълум қилинди
Фото: «РБК»
Коронавирус пандемиясини тўхтатиш икки омил — вируснинг эволюцияси ва одамларда иммунитетнинг пайдо бўлишига боғлиқ. Бу ҳақда биология фанлари доктори, АҚШнинг GMU тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова маълум қилди, деб ёзмоқда «РБК»га таяниб Дарё нашри.

«Вирус кўршапалакдан одамга юқди, одамдан одамга ўтиш вирус мутациялари билан бирга кечади ва одамлар одатда уни заифлаштиради. У одам билан кам ёки кўпроқ бирга яшаши учун унинг эволюцияси рўй беради», — деди Баранова. Унинг сўзларига кўра, бундай мутациялар илгари бошқа вирусларда, шу жумладан коронавирусда ҳам кузатилган. Аммо, вируснинг одамга «мослашиши» қанча вақт давом этиши ҳали ҳам номаълум, дея қўшимча қилди биолог.

Бундан ташқари, одамларда вақт ўтиши билан янги вирусларга қарши иммунитет ривожланади. Баранованинг сўзларига кўра, аҳолининг қарийб 70 фоизи коронавирус билан касалланганида, вирусни енгиб ўтишга қодир антителаларга эга одамларнинг зарур қатлами пайдо бўлади. Кейин инфекция бу қадар кенг тарқалишдан тўхтайди.

Аввалроқ, Роберт Кох институти раҳбари Лотар Вилер коронавирус пандемияси икки йил давом этиши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, COVID-19 билан дунё аҳолисининг 60—70 фоизи касалланиши мумкин, шундан сўнг иммунитетнинг ривожланиши билан пандемияни тўхтатишга умид қилиш мумкин.

Маълумотларига кўра, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида 200 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган. ЖССТ коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовлари бошланганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемиясини тўхтатишнинг иккита шарти маълум қилинди