Германия канцлери Ангела Меркель ўзини эмлаган шифокорда коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, уй карантинида қолишга қарор қилди, деб хабар беради Reuters.
Германия канцлери бу ҳақда 22 март куни карантин чора-тадбирлари янада қатъийлаштирилгани эълон қилинганидан сўнг билиб қолган. Янги тартиб-қоидага кўра, мамлакатда яқин икки ҳафта ичида икки кишидан ортиқ бўлган одамларнинг бир жойда тўпланиши тақиқланди.
Изоляция вақтида Меркель ўзининг хизмат мажбуриятларини бажаришни давом эттириш ниятида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Германия COVID-19 пандемияси оқибатида энг кўп жабр кўрганлар сони бўйича бешта давлат қаторига киради. Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 24 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, вафот этганлар сони 92 кишига етган.
Таъкидланишича, Германия лабораторияларида ҳар ҳафта қарийб 160 мингта текширув ўтказилмоқда. Бу Европадаги бошқа давлатларнинг умумий ҳисобда ўтказган текширувларидан ҳам кўп. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади