14:44 / 24.03.2020
2 762

«Манчестер Сити» футболчиси карантин қоидаларини бузганлиги сабаб жаримага тортилди

«Манчестер Сити» футболчиси карантин қоидаларини бузганлиги сабаб жаримага тортилди
«Вальядолид» клубида ижара асосида тўп сурувчи «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Педро Порро Испанияда карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди.

Фото: Twitter
«Бугун тонгда мен хатога йўл қўйдим ва барчадан кечирим сўрайман. Уйда етишмаётган воситаларни олиб келиш учун автомобилда Вальядолид марказига боргандим. Мен Боэсилёда яшайман ва ўзимга керак бўлган нарсани бу ердан топа олмадим. Полиция бу ерга нима учун келганимни тушунмади ва менга жарима қўллади. Мен карантин қоидаларини ҳурмат қиламан, бироқ бугун адашдим ва умид қиламанки, бу бошқаларга ўрнак бўлади. Вальядолид полициясидан кечирим сўрайман[i][/i]», — дея ёзади футболчи ўз Twitter’ида.

«Манчестер Сити» 2019 йилнинг августида 20 ёшли испаниялик футболчини «Жирона»дан 11 миллион фунт эвазига сотиб олган ва уни «Вальядолид»га ижарага бериб юборганди.
Маълумот учун, Испанияда карантин қоидаларини бузганлик учун 150—900 АҚШ доллари миқдорида жарима ёки уч ойдан бир йилгача қамоқ жазоси жорий этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Манчестер Сити» футболчиси карантин қоидаларини бузганлиги сабаб жаримага тортилди