09:15 / 25 марта 2020
1 200

Россияда патронлар ва бейсбол таёқлари савдоси кескин ошди

Россияда патронлар ва бейсбол таёқлари савдоси кескин ошди
Фото: «ТАСС»
Россияда 9 мартдан 22 мартгача спорт ва ов милтиқлари учун патронлар тўплами савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 130 фоизга, бейсбол таёқлари савдоси эса 29 фоизга ошди, деб хабар бермоқда «РБК»га таяниб Дарё.

Қайд этилишича, харидорлар биталарнинг энг арзон моделларини сотиб олмоқда, патронларга эса кўпроқ маблағ сарфламоқда.

«Ҳозир иш тиқилиб ётибди, ҳақиқий аврал. Савдо сезиларли ўсди», — деган патронлар сотилувчи дўконларидан бирида. Бунинг сабабларидан бири сифатида оддий мавсумий омил кўрсатилган.

«Ўқ патрони бу кўпроқ кўнгилочар, спорт милтиғи учундир, сочма ўқ у ёки бу ўлжани овлайдиган овчилар учун. Ҳозир баҳорги мавсум — ўрдак, ғозлар, яъни сочма ўққа талаб ортган пайт. Ўқ патронига талаб эса доим бор. Йилнинг исталган пайтида уни тир ёки бошқа мақсадларда сотиб оладилар», — дейди қурол сотилувчи бошқа бир дўкон раҳбари.

Бунинг яна бир сабаби валюта ўзгарувчанлигидир. «Бизда спорт отишмасини яхши кўрувчилар кўп. Спортнинг бу тури билан 20 мингдан ортиқ киши шуғулланиб келади. Унга бўлган талаб нега бунчалик юқори? Эҳтимол долларнинг кўтарилгани сабабли одамлар қуроллар ва ўқ-дорилар нархи ошишидан қўрқар», — дейди калибрли спорт отиш комплексининг отиш бўйича мураббийи Сергей Солдецкий.

«Нега одамлар қийин вазият пайтда халқ патронлар сотиб олишга шошаётганини айтишим қийин, — дейди Москва амалий отиш федерацияси раиси Алексей Рогозин. — Бу ҳолатда фитнес-марказларнинг барчаси ёпиқ. Халқ нима биландир шуғулланишни хоҳлайди. Отишни яхши кўрувчилар тақиқлаб қўйилмасидан у билан шуғулланишга ўтди. Ҳозир барча клубларда одам гавжум, ҳатто бизнинг хизматларга талаб ортган. Доим шундай бўлган: ҳар қандай инқирозли пайтда одамлар фаоллашади».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)