08:18 / 26.03.2020
4 744

Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан эркак 15 йил олдин ўғирланган артефактни жойига қайтарди

Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан эркак 15 йил олдин ўғирланган артефактни жойига қайтарди
Фото: Times of Israel
Исроилда истиқомат қилувчи эркак Довуд шаҳри миллий боғидан ўғирлаган қимматли артефактни яна жойига қайтарди. Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан ўғри қилган гуноҳларига тавба қилиб, виждонини тозаламоқчи бўлган, деб хабар беради Times of Israel.

Қуддус аҳолиси ва Рим легионерлари ўртасида бўлиб ўтган жангларда фойдаланилган тош миллий боғдан 15 йил олдин йўқолиб қолган. Ўғри орадан шунча вақт ўтиб тош ядрони Моше Манисга, артефактни миллий боғга олиб келган инсонга топширган.

Фото: Times of Israel
Маниснинг айтишича, ўғирликни унинг таниши содир этган. 15 йил давомида у уйланган, фарзандли бўлган, бироқ қилмишини унута олмаган.

«Уйни йиғиштириш жараёнида у яна бир бор тошга дуч келиб қолган ва виждонан иш тутиш вақти келганини тушунган. Коронавирус тарқалиши сабаб у қиёмат яқинлашиб қолганини ҳис қилган», — дейди эркак.

Фото: Times of Israel
Археологларнинг сўзларига кўра, мазкур артефакт миллий ёдгорлик ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан эркак 15 йил олдин ўғирланган артефактни жойига қайтарди