17:06 / 27.03.2020
3 297

Борис Жонсон коронавирус юқтириб олди

Борис Жонсон коронавирус юқтириб олди
Фото: EPA/Vostock-photo
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусдан зарарланган. Бу ҳақда унинг ўзи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.
«Сўнгги 24 соатда менда енгил симптомлар пайдо бўлди ва коронавирусни аниқлаш бўйича тест натижаси ижобий чиқди», — деган Жонсон.

Айни вақтда 55 ёшда бўлган сиёсатчи видеомурожаати якунида барчани уйда қолишга чақирган.

У Даунинг-стритдаги қароргоҳида карантинда қолмоқда, аммо ҳукуматни видеоконференция алоқа орқали бошқармоқда.
25 март куни Британия тахти вориси — 71-ёшли шаҳзода Чарльзга коронавирус ташхиси қўйилганди. Айни вақтда Шотландияда бўлган шаҳзода ва рафиқаси ўзларини изоляция қилишган.
27 март ҳолатига кўра, Буюк Британияда 11658 кишида коронавирус аниқланган, беморларнинг 578 нафари вафот этган, 135 киши тузалган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қиролича Елизавета II коронавирус туфайли миллатга телемурожаат қилишга тайёрланмоқда. Бу унинг 68 йиллик бошқаруви даврида тўртинчи марта режадан ташқари телемурожаати бўлиши мумкин.
Буюк Британияда 23 март куни 3 ҳафталик карантин жорий этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсон коронавирус юқтириб олди