Канаданинг биринчи хоними коронавирусдан соғайиб кетди

Канаданинг биринчи хоними коронавирусдан соғайиб кетди
Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг хотини Софи Грегуар Трюдо коронавирусдан тузалди. У бу ҳақда ўз Фейсбукида маълум қилди.
"Сизлар учун 2 та яхши хабарим бор: ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Оттава Соғлиқни сақлаш департаменти ва менинг врачим тиббий кўрик натижаларим ижобий эканини айтди", деб ёзди Трюдо хоним.

Шунингдек, у қўллаб-қувватлаган ва соғлиги ҳақида қайғурган барчага миннатдорлик изҳор қилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар