Фото: Elitereaders
Филиппинлик афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо коронавирус эпидемияси сабабли карантинга кетди.
Ўз юртида сенатор бўлган боксчи сенатдаги фаолияти давомида яқинда коронавирусга чалингани аниқланган бошқа бир сенатор билан мулоқот қилгани сабабли оиласи билан карантинга кетишга қарор қилган.
Шунингдек, Пакьяо коронавирусга экспресс-тест топширган, у боксчида вирус йўқлигини кўрсатган. Боксчи унда ёки оила аъзоларида касаллик аломатлари пайдо бўла бошласагина яна битта тест топширишини айтган. Пакьяонинг таъкидлашича, айни вақтда унинг давлатида тестдан ўтишга ундан кўра эҳтиёжманд одамлар бор, шу сабабли у тестдан фойдаланишни суиистеъмол қилмайди.
Аввалроқ боксчи ўз давлатини мародёрликдан қутқаришини ва коронавирусдан ўлишдан қўрқмаслигини айтган.
“Агар биз бошпанасизларга ёрдам бермасак, мародёрликка дуч келишимиз мумкин. Коронавирусдан ўлишдан қўрқмайман. Агар сен етакчи бўлсанг, олди қаторда бўлишинг керак. Ўз ортингдан одамларни етаклашинг ва улар билан қолишингни билдиришинг керак. Мен ночорликда катта бўлганман ва бу одамлар нима ҳис қилишларини яхши биламан”, деб айтган боксчи.
Охирги маълумотларга кўра, ҳозирда Филиппинда коронавирусга чалинганлар сони 1418 нафарни, ундан вафот этганлар сони 71 нафарни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди