21:23 / 30.03.2020
6 622

Дональд Трамп: «Ҳозироқ Владимир Путин исмли жентльмен билан гаплашмоқчиман»

Дональд Трамп: «Ҳозироқ Владимир Путин исмли жентльмен билан гаплашмоқчиман»
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Россия билан бугунги муносабатларга ҳам тўхталиб ўтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан энергетика, савдо ва коронавирус тарқалиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқчи. У бу ҳақда Fox News телеканалига телефон орқали берган интервьюсида айтди.

Трампдан нефть бозоридаги вазиятга изоҳ беришини сўрашди.
"Россия ва Саудия Арабистони кураш олиб бормоқда, улар нефть нархрини пасайтиришди. Айтганча, мана шу суҳбатимиздан кейиноқ Владимир Путин исмли жентльмен билан мулоқот ўтказаман. Навбатдаги қўнғироғим мана шу бўлади. Жуда тез вақт ичида телефон орқали гаплашамиз", - деди Трамп.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, улар энергетика тўғрисида суҳбатлашишади.
"Биз энергетика бўйича гаплашамиз. Биз соҳанинг йўқ бўлиб кетишини истамаймиз. Савдо тўғрисида кўп гаплашамиз", - деди у.

Трамп шунингдек, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтаркан, унинг фикрича, Россияда "вирус билан боғлиқ катта муаммо" борлигини қайд этди.

АҚШ президенти Россия билан бугунги муносабатларга ҳам тўхталиб ўтди.

"Муносабатларимиз бенуқсон дея олмайман, аммо уларни муҳокама қилишимиз лозим. Улар Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган, 50 млн кишини йўқотган, Иккинчи жаҳон урушида ҳамкоримиз бўлган. Германия рақибимиз бўлган. Энди эса Россия билан гаплашмаяпмиз, Германия билан гаплашяпмиз. Қанақасига ким биландир гаплашиб, бошқаси билан гаплашмаймиз. Иккинчи жаҳон урушига, улкан йўқотишларга қаранг", деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп: «Ҳозироқ Владимир Путин исмли жентльмен билан гаплашмоқчиман»