23:32 / 03.04.2020
1 968

Испаниянинг барча туристлар чиқариб юборилган шаҳарчасида ҳеч ким коронавирусга чалинмади

Испаниянинг барча туристлар чиқариб юборилган шаҳарчасида ҳеч ким коронавирусга чалинмади
Фото: CNN
Шаҳарча ҳафтада икки марта дезинфекция қилинади, маҳсулот ва дори-дармонларни икки киши тарқатади.
Испания жанубидаги Саара-де-ла-Сьерра аҳоли масканидан 18 мартда барча туристлар чиқариб юборилганди. Шаҳарчада шу кунгача бирорта ҳам коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади, мамлакатда эса касалликка чалинганлар сони 100 мингдан ошиб кетган. Бу ҳақда CNN телеканали ҳикоя қилди.

Испания ҳукумати 14 март куни юқори даражадаги тайёргарлик режимини жорий этди, шаҳарча мэри Сантьяго Гальван шу куниёқ аҳоли масканига кириб келиш мумкин бўлган битта йўлдан бошқа барчасини ёпди. Мэрнинг сўзларига кўра, дастлабки кунлари қабул қилинган чоралар тўғрисида билмаган «француз ва немис туристларни қувиб чиқаришга тўғри келган».

Саара-де-ла-Сьеррада 1,4 мингга яқин киши яшайди. Аҳолининг чорак қисмини ёши 65дан катталар ташкил этади.

Шаҳарчага ягона кириш йўли полиция томонидан қўриқланади, икки киши эса ўтаётган автомобилларни дезинфекция қилади.
Шаҳарча ичида ҳам дезинфекция ишлари олиб борилади. Ҳафтада икки марта 10 кишидан иборат гуруҳ кўчалар ва уйларни дезинфекция қилади.

Икки аёл озиқ-овқат ва дори-дармонларни олиб келади. Улар кунига 11 соатдан ишлайди.

Болалар зерикмаслиги учун эса иккита автомобиль мусиқа ва ёруғлик тарқатувчи қурилмалар билан жиҳозланган.
«Болалар балконга чиқиб уларни томоша қилиши мумкин», — дейди мэр.

Шаҳарчада фақат туристлар ҳисобига кун кўрувчи 19 та бар ва ресторан бор. Улар ёпилиб қолмаслиги учун ҳокимият электр, сув ҳамда солиқларини тўлаб беради. Бошқа маҳаллий корхоналарга нисбатан ҳам ана шундай чоралар қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испаниянинг барча туристлар чиқариб юборилган шаҳарчасида ҳеч ким коронавирусга чалинмади