19:45 / 04.04.2020
4 815

ЖССТ коронавируснинг ҳаво орқали юқиш имкониятига баҳо берди

ЖССТ коронавируснинг ҳаво орқали юқиш имкониятига баҳо берди
Фото: Reuters
COVID-19 коронавируси жонсиз буюмлардан ҳам юқиши мумкин, лекин асосан одамдан одамга ҳаво томчи йўли орқали ўтмоқда. Бу ҳақда Женевада ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соҳадаги фавқулодда ҳолатлар бўйича дастурлар директори Майкл Райан маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

«Айни вақтда вируснинг жонсиз буюмлардан ҳам одамга юқиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп мақолалар чоп этилмоқда. Сингапурда коронавирус юқтириб олишнинг 6 фоизи вафот этган одамлардан ўтгани айтилганди. Бу борада олимлар билан баҳслашмоқчи эмасман, бироқ бошқа томондан олиб қараганда 94 фоиз ҳолатларда инфекция одамдан одамга юқади. Шунинг учун эпидемия қўзғатувчиси қандай эканига эътибор қаратиш лозим. Вируснинг касаллик аломати бўлмаган инсонлардан бошқа кишиларга юқиш ҳолатларининг эҳтимоли ҳар доим мавжуд бўлган. Аммо ушбу ҳолатда биз пандемия қўзғатувчиси акса уриш ёки йўтал, шунингдек, беихтиёр атроф-муҳитга вирус тушириш деб ҳисоблаймиз», – деган у.

Райаннинг сўзларига кўра, айни вақтда ЖССТ экспертлар гуруҳи соғлом одамлар томонидан ниқоблардан фойдаланишнинг самарасига баҳо бермоқда. Бироқ шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг жарроҳлик ҳамда махсус ниқобларда бўлиши COVID-19’га қарши курашнинг асосий жиҳати бўлиб қолади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб тарқалиши пандемия даражасига етганини эълон қилди. 3 апрель ҳолатига кўра, бутун дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони миллиондан ошиб кетган, 50 минг нафардан кўпроқ киши инфекция оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ коронавируснинг ҳаво орқали юқиш имкониятига баҳо берди