17:15 / 05.04.2020
2 180

Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди

Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди
Россиянинг Рязан вилоятидаги Елатма аҳоли яшаш масканидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида беш киши отиб ташланди. Улардан бири аёл киши бўлган.

Хабар қилинишича, 4 апрел, тунги соат 22.00да кўп қаватли уйнинг олдида бир гуруҳ ёшлар тўпланиб, қаттиқ шовқин кўтарган. Уларга шу уйда яшовчи 32 ёшли шахс танбеҳ бериб, шовқин туфайли фарзанди ухлай олмаётганини айтган.

Икки ўртада бошланган даҳанаки жанг кучая бошлагач, томонлардан бири подъездда гаплашиб олишни таклиф қилади. Кўп қаватли уйда яшовчи шахс бунга рози бўлади ва подъездга ўзи билан бирга ов милтиғини олиб чиқиб, тўрт эркак ҳамда бир аёлни отиб ташлайди. Вафот этганлар 22 ёшдан 31 ёшгача бўлгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, қотиллик содир этган шахс руҳий хасталиклар шифохонасида ишлаган. У ўқ узган ов қуролининг ҳужжатлари борлиги маълум қилинди.

Жиноят содир этилган вақтда гумонланувчининг рафиқаси ювиниш хонасида бўлгани ва фақат «ғалати пақиллаган овозларни» эшитганини билдириб ўтди. Полицияни эса воқеа шоҳиди бўлган қўшнилардан бири чақирган.

Таъкидлаш жоиз, Рязан вилоятида 30 мартдан буён «ўзини яккалаш» режими мавжуд бўлиб, аҳоли сутка давомида ўз яшаш жойидан бемақсад чиқмаслиги лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди