22:35 / 05.04.2020
2 987

Россияда бир суткада 658 кишида коронавирус аниқланди

Россияда бир суткада 658 кишида коронавирус аниқланди
Фото: The Moscow Times
Россияда 5 апрель, якшанба куни, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 658 та янги ҳолат қайд этилди.
Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабнинг хабар беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 5389 кишига етган.

Мамлакатда вирус аниқланган вақтдан буён 45 киши вафот этган, 355 киши тузалган.
Касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Москвада кузатилмоқда. Шаҳарда коронавирусга чалиниш бўйича умумий ҳисобда 3 893 та ҳолат қайд этилган бўлса, шундан 536 таси сўнгги суткада аниқланган.

Москванинг барча аҳолиси учун уй шароитида изоляцияланиш режими жорий этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бир суткада 658 кишида коронавирус аниқланди