22:32 / 07.04.2020
6 680

Навбатдаги мўъжиза Австрияда юз берди

Навбатдаги мўъжиза Австрияда юз берди
Фото: «kurier.at»
Австриянинг Тироль федерал ҳудудида 95 ёшли отахон коронавирусдан тузалиб, бугун, яъни 7 апрель куни клиникадан чиқди, деб ёзади «Kurier» нашри.
Маълумотларга кўра, қариялар уйида яшовчи отахонда 15 март куни янги инфекция аломатлари — ҳолсизлик, иситма ва йўтал кузатилган. У 18 мартдан бери Инсбрук клиникасининг инфекцион бўлимида даволанди.

Шифохонага ётгач бемор аҳволи кундан-кунга яхшилана бошлаган. Уч ҳафтадан сўнг, коронавирусга топширилган таҳлил натижалари манфий чиқди ва унга рухсат берилди. «Бу мўъжиза кекса ёшда ҳам ушбу касалликни енгиш мумкинлигини кўрсатди», — дейди инфекцион бўлим бошлиғи Роза Бельман-Вайлер.

Австрия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, республикада коронавирус туфайли вафот этганлар сони 243 нафарга етган, 12,5 минг киши касалланган. Айни вақтда ушбу мамлакатда бир кеча-кундузда коронавирусдан тузалганлар хасталикка чалинганлар сонидан ошади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Навбатдаги мўъжиза Австрияда юз берди