23:24 / 07.04.2020
1 914

Visa бутун дунёда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 200 млн доллар ажратади

Visa бутун дунёда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 200 млн доллар ажратади
Фото: Inc.
Visa тўлов тизимининг жамғармаси Visa Foundation бутун дунёда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 200 миллион долларлик дастур иш бошлаганини маълум қилди. Бу маблағнинг учдан бир қисми аёл тадбиркорларга ёрдам бериш учун сарфланади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Дастур дунё бўйлаб кичик ва микробизнесни қўллаб-қувватлайдиган нотижорат ташкилотларга бериладиган 200 миллион доллар ёрдамни ўз ичига олади. Ушбу маблағнинг қарийб 60 миллион доллари тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилади. Шунингдек, Visa Foundation кичик ва микробизнесни қўллаб-қувватлайдиган инвестицион шерикларга 140 миллион доллар беради.

«Маҳаллий корхоналар билан ишлайдиган глобал компания сифатида биз ёрдамга эҳтиёж борлигини яхши тушунамиз. Биз иқтисодиётнинг узоқ муддатли тикланишига ёрдам берамиз ва иқтисодий фаолиятни жадаллаштириш йўлларини излашда давом этамиз», — деди Visa’нинг бош директор ва раиси Эл Келли.

Visa’нинг баёнотида таъкидланишича, кичик ва микробизнес глобал иқтисодиётнинг асоси ҳисобланади. Улар дунё бўйлаб корхоналарнинг 90 фоиздан ортиғини ва глобал бандликнинг 50-60 фоизини ташкил этади.

Аввалроқ баъзи Ғарб мамлакатлари ҳукуматлари кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилган. АҚШ ҳукумати коронавирус сабабли фаолияти тўхтаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 350 миллиард доллар ажратишга қарор қилди ва президент Дональд Трамп агар маблағ етмаса, яна кўпроқ беришга тайёрлигини айтди. Буюк Британия ҳукумати компанияларнинг иш ҳақи бўйича харажатларининг 80 фоизини, Дания ҳукумати эса 90 фоизини қоплайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Visa бутун дунёда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 200 млн доллар ажратади