08:18 / 08.04.2020
2 753

Коронавирусга қарши вакцинани яратиш устида 70 дан кўпроқ давлат ишламоқда

Коронавирусга қарши вакцинани яратиш устида 70 дан кўпроқ давлат ишламоқда
Фото: Getty Images
Коронавирусга қарши вакцина ва уни даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар “мислсиз тезликда” олиб борилмоқда. Таъкидланишича, 70 дан кўпроқ давлат вакцинани яратиш устида иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевадаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, вакцинани яратиш жараёнини тезлаштириш учун олиб борилаётган тадқиқотларга 70 дан кўпроқ давлат қўшилган. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ компания ва ташкилотлар бу йўналишда иш олиб бормоқда.

Вирус геноми январь бошида тузилган ва бутун дунёга тарқатилган. Бу эса тестлар ишлаб чиқишга ва вакцина устида ишларни бошлашга имкон берган”, деб айтган ЖССТ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, ЖССТ яқин орада вакцинани ишлаб чиқишни тезлаштириш ва барча давлатлар вакцинани олиши учун унинг адолатли тақсимланиши бўйича ташаббусни эълон қилади.

Вакцина ва дори-дармон тайёр бўлганда, биз уларни бутун дунё бўйлаб етказа оладиган ҳолатда бўлишимиз керак. Бунда бадавлатлар ва ночорлар орасида фарқланиш бўлмаслиги лозим”, деб айтган Гебрейесус.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга қарши вакцинани яратиш устида 70 дан кўпроқ давлат ишламоқда