09:37 / 08.04.2020
1 964

Twitter асосчиси коронавирусга қарши курашга бир миллиард доллар хайрия қилди

Twitter асосчиси коронавирусга қарши курашга бир миллиард доллар хайрия қилди
Фото: Getty Images
“Мен Square’даги 1 млрд долларлик акцияларни, яъни бойлигимнинг 28 фоизини коронавирусга қарши глобал ёрдамни молиялаштириш учун Start Small жамғармасига йўллайман”, деб маълум қилган Дорси твиттерда.
Унинг айтишича, пандемияга барҳам берилгач, жамғарма ўз эътиборини таълимга қаратади.

Дорси ўз хайриясининг ошкора кўринишга эгалигини таъкидлаб ўтган. “Мен бошқалар ҳам ўрнак олиши учун ўз ишингни кўрсатиш муҳим деб ҳисоблайман”, деб айтган Twitter асосчиси.
У ўз хабарига унинг хайрияси 997 818 354 долларни ташкил қилганини кўрсатувчи жадвални илова қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Twitter асосчиси коронавирусга қарши курашга бир миллиард доллар хайрия қилди