22:46 / 08.04.2020
4 074

Россия фуқаролигини бериш осонлаштирилмоқда

Россия фуқаролигини бериш осонлаштирилмоқда
Давлат думасига бир қатор фуқароларнинг Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштирувчи ҳукумат лойиҳаси тақдим этилди. Қонун Россия фуқаролигини олишни истаган чет элликлар учун мавжуд фуқаролигидан воз кечиш заруриятини йўқ қилади.
Ушбу ташаббус сешанба куни парламент қуйи палатасининг қонунчилик базасида эълон қилинди.

Бундан ташқари, ташаббус қонуннинг амалдаги қоидаларига ўзгартириш киритишни таклиф қилади, унга кўра чет эл фуқароси Россияда яшаш ҳуқуқи ёки Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун рухсатнома берилган пайтдан бошлаб беш йилдан ортиқ яшаса, Россия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Қонун лойиҳасида ушбу беш йиллик қоидага риоя қилмасдан ҳам, шунингдек, яшаш учун қонуний манбага эга бўлиш шартидан озод қилинадиган айрим тоифалар белгиланиши таклиф этилди.

Белорусия, Қозоғистон, Молдова ва Украина фуқаролари ушбу тоифаларга киради. Шунингдек, агар Россия Федерациясида ота-онасининг камида бири рус бўлса, чет элликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳам киритиш таклиф этилади.

"Россия Федерациясида доимий яшайдиган ва рус тили ташувчиси сифатида тан олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар"га ҳам Россия фуқаролигини соддалаштирилган шаклда олиш ҳуқуқини беришга таклиф қилинади.

Қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлган ва ҳуқуқий лаёқатга эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар СССР фуқаролигига эга бўлса, СССР таркибига кирган давлатларда яшаган ва ушбу давлатлар фуқаролигини олмаган бўлса, соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилиши мумкин.

Худди шу имтиёзни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшайдиган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, агар улар Россия Федерацияси ҳудудида яшайдиган Россия Федерациясининг фуқароси билан турмуш қурсалар ва ушбу никоҳда умумий фарзандлари бўлса, узайтириш таклиф этилади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида айтилишича, Россияда доимий яшайдиган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар Россия Федерациясида истиқомат қилаётган Россия фуқаросига камида уч йил турмушга чиқиб яшаган бўлсалар, соддалаштирилган тартиб билан фуқаролик олишлари мўлжалланмоқда.

Қонун лойиҳасида 2002 йил 1 июлдан кейин Россия Федерациясининг аккредитацияланган таълим ёки илмий ташкилотларида касбий таълим олганларнинг меҳнат фаолияти муддатини уч йилдан бир йилгача қисқартириш таклиф этилади,

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия фуқаролигини бериш осонлаштирилмоқда