date
views 1 762

Испания ёзни сайёҳларсиз ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Испания ёзни сайёҳларсиз ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
Испанияда коронавирус пандемияси туфайли хорижий сайёҳларсиз ёз мавсум ҳақида эълон қилинди, деб хабар қилди ABCга таяниб Спутник.
Испания ҳукумати ёпилган чегаралар билан хорижий туризмларсиз ёзни ўтказиш режаси устида иш олиб бормоқда”, - дейилган хабарда.

Мамлакатда ёзда ҳам чекловлар бўлишига қарамасдан ички туризмга эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ҳукумат эпидемиологларнинг пляжларда одамлар сони бўйича чекловлар жорий этиш ҳақидаги тавсияларни ўрганмоқда.

Испания ўтган йили хорижий сайёҳлар бўйича еттинчи рекорд ўрнатганди, 2019 йилда мамлакатга 83,7 миллион киши ташриф буюрди. Сайёҳлар харажати 92,3 миллиард еврога етганди.

Испания коронавирус аниқланган ҳолатлар сони (АҚШдан сўнг) ва ўлимлар (Италиядан сўнг) сони бўйича иккинчи ўринда. Эпидемия бошлангандан бери Испанияда 152 мингдан ортиқ кишига COVID-19 ташхиси қўйилган, 48 мингдан ортиқ киши соғайди, 15 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испания ёзни сайёҳларсиз ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда