15:08 / 10.04.2020
2 605

Уралда уч болали оила коронавирусдан ҳимояланиш учун ўрмонга кўчиб кетди

Уралда уч болали оила коронавирусдан ҳимояланиш учун ўрмонга кўчиб кетди
Фото: Россия ИИВ матбуот хизмати
Свердловск вилоятида истиқомат қилувчи уч фарзандли оила коронавирус инфекцияси юқишидан қочиш илинжида ўрмонда яшайдиган бўлди. Бу ҳақда Россиянинг маҳаллий ИИВ бошқармаси хабар берди.

6 апрель куни полицияга Красногвардейск посёлкасида истиқомат қилувчи аёл мурожаат қилган. Унинг айтишича, бир сутка олдин акаси хотини ва уч нафар фарзанди (10, 8 ва 4 ёшли) билан ўрмонга кетиб, алоқага чиқмаган.

Полиция зудлик билан оилани топган. Оила эркагининг таъкидлашича, у хотини ва фарзандларини коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида ўрмонда яшашга қарор қилган. ИИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган суратда оила мушукни ҳам ўзи билан олиб кетганини кўриш мумкин. Ота-она мобил телефон ва озиқ-овқатларини ўзлари билан олган ва егулик тугаса, посёлкага келиб-кетишни режалаштирган. Оила шох-шаббалар устида, очиқ осмон остида ухлаган.

Оила Красногвардейскка қайтариб олиб келинган. Шифокорлар болаларнинг аҳволини қониқарли деб топган ва уларни Артёмовск туманидаги Оилалар ва болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига юборган. Ота-онага нисбатан эса вояга етмаган болаларини тарбиялашда ўз мажбуриятларига бажармаганлик моддаси бўйича далолатнома тузилган.

Аввалроқ туркманистонлик амалдорлар коронавирусдан ҳимояланиш учун қўриқхонага кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 10 131 нафарга етган. Улар мамлакатнинг 81 та ҳудудда қайд этилган. Касалликдан 700 киши тузалган, 76 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уралда уч болали оила коронавирусдан ҳимояланиш учун ўрмонга кўчиб кетди