21:59 / 11.04.2020
3 138

Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича 1 667 та ҳолат қайд этилди

Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича 1 667 та ҳолат қайд этилди
Фото: «Известия»
Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича 1 667 та ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza. Мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 13 584 кишига етди.
Хабарда айтилишича, касалланганларнинг аксарияти Москва шаҳри (1 030), Москва (152), Санкт-Петербург (80), Нижегородск (33), Брянск (26) вилоятлари, шунингдек, Доғистондан (26).

Сўнгги сутка давомида вирусдан 12 киши вафот этди ва мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 106 кишига етди. Тузалганлар сони эса 1 045 кишини ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова мамлакатда COVID-19 коронавируси инфекцияси 10-14 кундан кейин ўзининг энг юқори чўққисига чиқишини маълум қилган эди.

Шунингдек, Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда касаллар сони ортаётгани ва шаҳар аҳолиси томонидан «ўзини яккалаш» қоидалари бузилаётгани сабабли қаттиқроқ чоралар кўришга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бир суткада коронавирусга чалиниш бўйича 1 667 та ҳолат қайд этилди