18:46 / 12.04.2020
4 525

АҚШда ичида шаршара, бассейн ва дарахтлар бўлган «бутилка ичидаги уй» сотувга қўйилди (фото)

АҚШда ичида шаршара, бассейн ва дарахтлар бўлган «бутилка ичидаги уй» сотувга қўйилди (фото)
Фото: Esquire
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 1978 йилда қурилган 18 миллион долларлик бункер уй сотувга қўйилди, деб ёзади Esquire'га таяниб Дарё.
Ушбу уйни қурган инсон бу ерда яшайдиган одамлар уйнинг ер остида жойлашганини ҳис этмаслиги учун имкон қадар ҳаракат қилган.

Фото: Esquire
1960 йилда қарийб 70 фоиз америкаликлар ядровий урушдан қочиб қутулиб бўлмайди, деб ҳисоблаган.
Турли баҳолашларга кўра, 1965 йилда мамлакатда 200 га яқин бункерлар қурилган, бироқ бу маълумотни расман тасдиқловчи далиллар йўқ.

Техаслик архитектор Жей Суэйзи «бутилка ичидаги уй» концепциясини ўйлаб топган. У ерости бункерларини қурган ҳамда уларда ер устидаги одатий муҳитни яратган.

Ҳозирда сотувга қўйилган уйни ҳам Суэйзи бизнесмен Жирард Хендерсон учун қурган.

Еростидаги уйда бассейн, дарахтлар, гуллар бор. Унинг деворларига реалистик манзаралар чизилган. Уй ичида инсон ўзини еростида эканлигини ҳис этмайди.

Хабарда айтилишича, уй ичида шаршара, барбекю ҳамда тонг отиши, кундуз, қуёш ботиши, тунни акс эттирадиган ёруғлик режимлари мавжуд.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ичида шаршара, бассейн ва дарахтлар бўлган «бутилка ичидаги уй» сотувга қўйилди (фото)