06:00 / 14.04.2020
2 032

Номаълум сахий инсон АҚШдаги кичик шаҳарчада яшовчи ҳар бир оилага 150 долларлик сертификат совға қилди

Номаълум сахий инсон АҚШдаги кичик шаҳарчада яшовчи ҳар бир оилага 150 долларлик сертификат совға қилди
Фото: USA Today
АҚШнинг Айова штати Эрлҳэм шаҳрида яшовчи эркак коронавирус пандемияси пайтида аҳолига ёрдам беришга қарор қилди, деб ёзади USA Today'га таяниб Дарё.
Эркак ушбу шаҳарда яшовчи ҳар бир оилага 150 долларлик сертификат тарқатган.

Кўнгилли тарзда хайрия қилишни истаган шахснинг ёрдамчиси 26 март куни шаҳар мэри Жефф Лиллига қўнғироқ қилган. Эркак маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 100 та совға сертификатини сотиб олишга тайёрлигини билдирган. У шу тарзда маҳаллий бизнесни ҳам қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

Бироздан сўнг сахий инсон 250 та, кейинроқ 500 та, ундан кейин эса Эрлҳэмдаги барча оилаларга етадиган 549 та совға сертификатини сотиб олган. Шаҳарда 1400 га яқин киши яшайди.

Сахий фуқаро ҳаммаси бўлиб 82 минг долларни хайрия қилган.
Ҳар бир оила мэрдан хат ҳамда бар, озиқ-овқат дўкони ва ресторандан харид қилиш имконини берувчи 150 долларлик сертификатни олган.

«Менга мэр сифатида бизнинг жамоатчилик марказларимиз ва бошқа жойларни ёпиш ҳақида қарор қабул қилиш қийин бўлганди. Шунинг учун ушбу хайрияни буюк иш деб ҳисоблайман», — дейди Лилли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Номаълум сахий инсон АҚШдаги кичик шаҳарчада яшовчи ҳар бир оилага 150 долларлик сертификат совға қилди