
Қозоғистон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли МиГ-31 ҳарбий қирувчи самолёти Қарағанда вилоятида қулаб тушди.
Интернетда тарқалган видеода тез ёнаётган самолёт пастлаётгани кўринади. У қулаб тушган ер қора тутун билан қопланди.
Мамлакат мудофаа вазирлиги хабарига кўра, авария жанговар навбатчиликка тайёргарлик кўриш учун режалаштирилган парвоз пайтида юз берган. Парвоз вақтида двигателлардан бирида ёнғин чиққан.
— Shukhrat (@bankir2102) April 17, 2020
Қулаш буйруғи берилгач, экипаж самолётни қишлоқдан узоқроқдаги далага қулатади.
Учувчилар зарар кўрмайди ва тирик қолишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар