13:55 / 19.04.2020
2 395

Россияда 100 ёшдан ошганлар нечта?

Россияда 100 ёшдан ошганлар нечта?
Фото: «Inserprud.ru»
Россияда 100 ёшдан ошган 22,6 минг киши яшайди. Бу ҳақда RT маълум қилган.
Бу кўрсаткич 2019 йилдан бери 10 фоизга ошган — ўшанда мамлакатда бир асрни кўрган 20,5 мингта фуқаро ҳисобга олинган. Маълумотларга кўра, 2010 йилда Россияда 100 ёшдан ошган 7,6 мингта фуқаро қайд этилган.

100 ёшдан ошган аксарият россияликлар Москва шаҳри (7,7 минг киши), Санкт-Петербург шаҳри (3,5 минг киши), Астрахан (752 киши) ва Москва (689 киши) вилоятларида ҳамда Краснодар ўлкасида (413 киши) яшайди.

Узоқ умр кўрувчилар энг кам Магадан вилояти (6 киши), Ненец автоном округи (8 киши), Олтой республикаси (9 киши), Мурманск вилояти (11 киши) ва Тива республикасида (13 киши) рўйхатга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 100 ёшдан ошганлар нечта?