16:46 / 19.04.2020
2 735

Россияда бир суткада коронавирусни юқтириш бўйича 6060 та ҳолат аниқланди

Россияда бир суткада коронавирусни юқтириш бўйича 6060 та ҳолат аниқланди
Фото: «РИА Новости»
Россияда бир сутка давомида 6060 кишида коронавирус аниқланди ва жами касалланганлар сони 42853 нафарни ташкил этмоқда.
Коронавирус тарқалишига қарши тезкор штаб маълумотида касалликдан шифо топганлар 3291, вафот этганлар 361 нафарга етгани айтилади.

Россиянинг жами 85 ҳудудида коронавирус қайд этилган, умумий кўрсаткич 42853 нафарга етди (ўсиш +16,5 фоиз).
Мамлакатда коронавирусга қарши курашиш энг оғир палласига чиқди, охирги суткада 48 нафар бемор вафот этган.

Янги қайд этилган касалларнинг 3570 нафари Москвага тўғри келади, Россия пойтахтида касалланганлар жами сони 24324 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда бир суткада коронавирусни юқтириш бўйича 6060 та ҳолат аниқланди