20:22 / 21.04.2020
5 433

ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиш манбасини маълум қилди

ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиш манбасини маълум қилди
Фото: REUTERS/Denis Balibouse
2008 йилда тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган француз шифокори Люк Монтанье коронавируснинг янги тури Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораторияда ишлаб чиқарилган деган фикрни айтганди.

Дунё бўйича 2,4 миллиондан ортиқ кишига юққан SARS-CoV-2 коронавирусининг келиб чиқиши ҳайвонга бориб тақалади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ана шундай хулосага келди, деб хабар берди Reuters.

«Мавжуд барча маълумотлар вирус ҳайвондан келиб чиққанини ва сунъий равишда яратилмаганини тасдиқламоқда», — деди ЖССТ спикери Фадела Чаиб.
Унинг айтишича, инфекция қандай қилиб турлар ўртасидаги тўсиқдан ўтгани ва одамларга юққани ҳозирча номаълум.

17 апрель куни АҚШ разведкаси инфекция Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораторияда яратилгани тўғрисидаги тахминни текшираётгани хабар қилинганди.
Коронавирус юқтирган илк инсон Уҳандаги вирусология институти лабораториясида ишлагани ҳақида Fox News хабар берганди. Британиянинг Daily Mail нашри ҳам ана шу тахминни илгари сурди.

Шунингдек, 2008 йилда тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган француз шифокори Люк Монтанье ҳам коронавируснинг янги тури Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лабораторияда ишлаб чиқарилган деган фикрни айтди.

Шу билан бирга, Австралия ҳукумати Уҳанда коронавирус пайдо бўлиши бўйича текширув ўтказишга чақирди.
Хитой коронавирус лабораторияда яратилгани тўғрисидаги барча миш-мишларни рад этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиш манбасини маълум қилди