17:00 / 24.04.2020
3 360

Россия фуқаролигини олиш осонлаштирилди

Россия фуқаролигини олиш осонлаштирилди
Фото: ТАСС
Қонун Россияда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга тааллуқли. Энди Россия фуқароси бўлиш учун бошқа давлат фуқаролигидан воз кечиш шарт эмас.
Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги федерал қонунни имзолади.

Қонун Россияда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга тааллуқли. Энди Россия фуқароси бўлиш учун бошқа давлат фуқаролигидан воз кечиш шарт эмас.

Шунингдек, собиқ СССРда туғилган ва унинг таркибидаги республикаларда яшаган, аммо уларнинг фуқаролигини олмаган шахслардан Россияда уч йил мажбурий яшаш талаби олиб ташланди.

Бу меъёр Россия фуқароларининг мамлакатда яшаётган ва умумий фарзандларга эга бўлган чет эллик турмуш ўртоқлари ҳамда ота-онасидан бири Россия фуқароси бўлган ва шу ерда яшаётган хорижликларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия фуқаролигини олиш осонлаштирилди